Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трамп бургага аччиқ қилиб кўрпага ўт қўймоқчи (фото)

Трамп бургага аччиқ қилиб кўрпага ўт қўймоқчи (фото)

Фото: «The New York Times»

Анъанага кўра Xabar.uz муштарийлари эътиборига ҳафта давомида рўй берган энг муҳим ва қизиқарли 7 ҳодиса ҳавола этилмоқда.

1. Коронавирус эпедимияси АҚШ президенти Дональд Трампнинг рейтингини туширмоқда. Emerson компанияси ўтказган сўровга кўра, америкаликларнинг 39 фоизи президент пандемия шароитида тўғри сиёсат юритмоқда деб ҳисоблайди. 51 фоиз аҳоли эса унинг сиёсатидан норози. Сўнгги таҳлиллар у президентлик пойгасида ҳам рақиби Жо Байдендан ортда қолаётганини кўрсатмоқда. Бундан ғазабга минган Дональд Трамп «ишини эплолмади» деган важ билан ўзининг сайловолди штаби раҳбари Брэд Парскейлни судга бермоқчи. Маслаҳатчилари эса Оқ уй раҳбарига бургага аччиқ қилиб кўрпани ёқмасликни уқтирмоқда.

Фото: «UK Parliament»

2. Буюк Британия парламенти 700 йиллик тарихи мобайнида илк бор чекланган таркибда машварат ўтказмоқда. Жамоатчилик палатасининг мажлислар залида бир неча ўн чоғли депутат ўзаро масофа сақлаган ҳолда ўтирибди, қолган қонун ижодкорлари муҳокамаларда виртуал тарзда – Zoom дастури ёрдамида иштирок этмоқда. 

Фото: «EPA»

3. Италиянинг Неаполь шаҳрида фаолият юритувчи сартарошлар савдо палатаси қаршисида ўзига хос норозилик намойиши ўтказишди. Карантин чоралари сабаб тирикчилиги танг бўлган сартарошлар расмийлардан иш бошлаш учун рухсат талаб қилмоқдалар. 

 Фото: «Reuters»

4. Ўз харидорини кутаётган автомобиллар. Коронавирус пандемияси дунё автомобиль саноатига ҳам кучли зарба берди. Жаҳон бўйича ушбу соҳада фаолият юритаётган минглаб ходим ишсиз қолиши мумкин. Молиявий зарар миқдори ҳам жуда катта рақамларни ташкил этиши айтилмоқда.

Фото: «Getty Images»

5. Ҳали умид сўнганича йўқ! Шифокор эндигина ёруғ дунёга келган чақалоқни ушлаб турибди. Боку, Озарбойжон. 

Фото: «Reuters»

6. Учкураш устаси – триатлет Ллойд Беббингтон ҳовлисидаги қўлбола ҳавзада машқ қилмоқда. Коронавирус пандемияси ортидан жорий этилган чекловлар спортчиларни шу каби муваққат усулларда машқ қилишга мажбур этмоқда. Ньюкасл-андер-Лайм, Англия. 

Фото: «Reuters»

7. Истанбул ҳайвонот боғида сақланаётган кекса тошбақа 100 ёшни қарши олди. Зоопарк ходимлари «юбиляр»ни тансиқ егуликлар билан сийлашди, жониворнинг хос бўлмаси ҳам байрамона безатилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг