Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп Миллий разведка раҳбарини янгиламоқчи

Трамп Миллий разведка раҳбарини янгиламоқчи

Дэниел Коутс.

Фото: «TrueInform.ru»

АҚШ Миллий разведкаси раҳбари ўзгаради. Бу ҳақда президент Дональд Трамп «Twitter»даги саҳифасида маълум қилди.

«Мамнуният билан шуни хабар қиламанки, техаслик муҳтарам конгрессмен Жон Рэтклиффнинг номзодини мен Миллий разведка директорлигига таклиф қилдим», — деб ёзди Трамп.

Президент маълум қилишича, разведканинг амлдаги раҳбари Дэниел Коутс 15 августдан курсисини бўшатади. Давлат раҳбари мамлакатга «ажойиб хизмати» учун унга миннатдорлик билдирди.

«Директор вазифасини бажарувчининг номи тезда эълон қилади», — қўшимча қилди президент.

Жон Рэтклифф. Фото: «The Texas Tribune»

Рэтклиффнинг номзоди энди Конгресс сенати томонидан тасдиқланиши шарт.

Коутс истеъфога ҳозирлик кўраётгани ҳақида «The New York Times» ёзганди. Газета талқинига кўра, кўп масалаларда, хусусан, Россия масаласида президент ва разведка бошлиғи тил топиша олмаган.

Трамп Америка разведкасини кўп маротаба танқид остига олганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг