Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп уни ўпган иситмаси бор одамга қандай жавоб қайтарди?

Трамп уни ўпган иситмаси бор одамга қандай жавоб қайтарди?

Фото: «Blog.sololaki.ru»

АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирусни юқтириб олмаслик учун ҳамма нарсани ушлайвермаслик ва қўлни ювишни маслаҳат берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Эҳтимол, эшитгандирсиз, мен кўпинча шундай йўл тутаман. Лекин сиз ҳам қўл ювишингиз, тозаликка риоя этишингиз керак. Агар бунга зарурат бўлмаса, ҳар қандай тутқични ҳам ушлаб кўравериш шарт эмас. Яъни шамоллашда амал қилиш керак бўлган баъзи амаллар бор», — дейди у журналистларга.

Трамп ўтган ҳафта анча вақтдан бери кўришмаган бир одам ёнига келганини сўзлаб берди.

«У мени қучоқлаб, ўпди. «Яхшимисиз?» деб хол-аҳвол сўраганимда, «Йўқ. Кучли шамоллаш ва иситма бор», деди. Шунга қарамай, у мени қучоқлаб, ўпяпти. Мен узримни сўрадим-да, қўлимни ювгани чиқдим», — дейди Трамп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг