Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп ниқоб тақиш вақт-соати келганини айтди

Трамп ниқоб тақиш вақт-соати келганини айтди

Фото: «Bloomberg.com»

АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемияси даврида илк бор тиббий ниқобда омма олдига чиқди.

Давлат раҳбари шанба куни Вашингтон яқинидаги «Walter Reed» госпиталига ташриф буюрди. У ерда ҳарбий ҳаракатлар пайтида яраланган ҳарбий хизматчилар ҳам даволанишмоқда. Трамп тўқ кўк рангли ниқобни тақиб олганди. Ниқобнинг ён томонига олтиндан президент муҳри ҳам туширилган.

«Менимча, ниқоб тақиш — ажойиб. Мен ҳеч қачон ниқобга қарши бўлмаганман. Фақат ҳамма нарсанинг ҳам ўз вақт-соати бор», — деган Трамп журналистларга.

Авваллари Трамп оммавий тадбирларда ниқоб тақмасди. Лекин ниқобда ҳам яхши кўринишини — вестерн қаҳрамонларига ўхшаб қолишини айтганди.

АҚШнинг кўпгина штатлари коронавирус эпидемияси туфайли жамоат жойларида ниқоб тақишни буюрмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг