Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трампнинг айблови ва Капитолийга ҳужум америкаликларга қимматга тушди

Трампнинг айблови ва Капитолийга ҳужум америкаликларга қимматга тушди

Фото: «M24.ru»

Дональд Трампнинг 2020 йил ноябрдаги президентлик сайловларидаги фирибгарликлар ҳақидаги айбловлари, шунингдек, Вашингтондаги Капитолий биносидаги оммавий тартибсизликлар америкалик солиқ тўловчиларга 519 миллион долларга тушди, деб ҳисоблайди «The Washington Post».

Мақола муаллифларининг қайд этишича, давлат идоралари қўшимча бюджет маблағларидан фойдаланишга мажбур бўлишган. Масалан, кўплаб даъволар бўйича суд тўловлари, сайлов комиссиялари хавфсизлигини кучайтириш ва Конгресс биносига бостириб киргандан кейин тиклаш ишлари харажатларни кескин оширган.

Нашрнинг ҳисоб-китобларига кўра, март ойининг ўрталарига қадар Вашингтондаги Миллий гвардия қўшинларини жойлаштириш учун 480 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган. Яна 28 миллион доллар AҚШнинг янги президенти Жо Байденнинг инаугурацияси хавфсизлигини таъминлашга сарфланди.

6 январь куни ўша пайтдаги Aмериканинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари Вашингтондаги митингдан сўнг Капитолийга бостириб киришди. Шу сабабли, сайлов натижаларини муҳокама қилаётган Конгресс иши бир неча соатга тўхтаб қолди. Тартибсизликлар натижасида намойиш иштирокчиси ва полициячи ҳалок бўлди, яна уч киши зўравонлик билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра оламдан ўтди.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари тартибсизликлар иштирокчиларини конгресс биносидан чиқариб ташлагандан сўнг конгрессменлар демократ Жо Байденнинг сайловлардаги ғалабасини тасдиқладилар. Кўп ўтмай Вакиллар палатаси Трампни исён қўзғаганликда айблаб импичмент эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг