Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия меҳмонхоналарида истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган таомлар — блогер

Туркия меҳмонхоналарида истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган таомлар — блогер

Фото: «ТУРИСТиКо»

Туркияда дам олиб қайтган сайёҳ бу мамлакат меҳмонхоналарида ейиш тавсия этилмайдиган маҳсулотлар ҳақида «ТУРИСТиКо» блогида ёзиб қолдирди. Эътирозлар асосан нархи ўртамиёна меҳмонхоналардаги овқатларнинг сифати ҳақида.

Бу тоифа меҳмонхоналарда биринчи навбатда гўштли таомлар ва мевалар турлари камлиги айтилмоқда, мевалар кўпинча яхши етилмаган ва шираси ҳам пастлиги таъкидланган.

Хом гўштли таомлар ва балиқли суши истеъмолидан ҳам тийилиш тавсия қилинмоқда, улар қай тарзда сақлангани шубҳали.

Еб тугатилмаган гўшт кейинги сафар пюре-шўрваларда ёки кўзачаларда олиб келиниши, тушликдан қолган гўшт салатлар ёки пицца тайёрлашда ишлатилишини ҳам синчков турист эътибордан қочирмаган. Десертлар ҳам увол қилинмаяпти: уларни пирожнийларга крем тайёрлашда, желега ишлатиб юборишяпти.

Муз солинган коктейллар ҳам тавсия этилмайди: чунки муз водопровод крани сувидан тайёрланади, дейди блогер. Умуман олганда, ичимликлар кўпинча махсус кукунлардан тайёрланади, шу боис энг маъқули — чой ёки қадоқланган идишдаги сув.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг