Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

Туркия ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

Бугун Анқарада Ўзбекистон ва Туркия мудофаа вазирлари ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

Дастлаб Вазирлар яккама-якка музокаралар олиб боришди. Сўнгра икки давлат мудофаа вазирлари матбуотга қўшма баёнот берди.

«Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги биродарлик қонунига асосланган муносабатлар стратегик шерикликнинг юқори даражасида. Биз ҳамкорликни жадал ва муваффақиятли ривожлантирмоқдамиз. Айниқса, сўнгги даврда Президентларимизнинг ташрифлари ва учрашувлари доирасида муносабатларимиз сезиларли даражада кучайди. Биз икки томонлама фойдали ҳамкорликни ушбу йўналишда давом эттириш учун барча саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқдамиз», деди Туркия мудофаа вазири.

Ўзбекистон мудофаа вазири Туркияда содир бўлган теракт оқибатида қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, шундай деди;

«Ишончим комилки, Туркия қуролли кучлари бу қабиҳ ҳужумлар айбдорларини жазолайди».

Ўзбекистон мудофаа вазири Туркия билан жуда фойдали музокаралар олиб борганини ва муҳим шартномалар имзоланганини таъкидлади,

«Президентларимизнинг учрашувлари ҳарбий соҳадаги муносабатларимизни янада ривожлантириш учун замин яратди. Биз мудофаа соҳасидаги ҳамкорлигимизни юқори даражадаги шериклик ва давлатларимиз фармонларига мувофиқ ривожлантирмоқдамиз.Туркия мудофаа саноати соҳасида дунёнинг етакчи мамлакатлари қаторига киради. Шунинг учун биз ушбу соҳадаги ҳамкорликда муҳим қадамлар қўямиз», дейди генерал-лейтенант Қурбонов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг