Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркияда сайёҳлар автобуси ағдарилиб кетди: ҳалок бўлганлар бор

Туркияда сайёҳлар автобуси ағдарилиб кетди: ҳалок бўлганлар бор

Фото: «РИА Новости»

Milliyet газетасининг душанба кунги хабарига кўра, Туркиянинг Aнталия вилоятида ичида россиялик сайёҳлар бўлган автобус ағдарилиб кетди, уч киши ҳалок бўлди ва 16 киши жароҳатланган.

Газетанинг маълум қилишича, воқеа Сиде ҳудудида содир бўлган. Манавгатдан Aнталия аэропортига россиялик сайёҳларни олиб кетаётган автобус номаълум сабабларга кўра бетон тўсиққа урилиб ағдарилган. Дастлабки маълумотларга кўра, уч киши ҳалок бўлган, 16 киши жароҳатланган.

Жабрланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг