Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркманистонда энг қиммат ручкалар қайси рангдалигини биласизми?

Туркманистонда энг қиммат ручкалар қайси рангдалигини биласизми?

Фото: «CentralAsia» (TM)

Туркманистонда ўқитувчилар яшил рангдаги ручка ва блокнотлардан фойдаланиши шарт қилиб қўйилди — бу ҳақда «CentralAsia» (TM) хабар бермоқда.

Хабарда ёзилишича, илгарилари ўқитувчиларга асосан ташқи кўриниш борасида талаблар қўйилган бўлса, масалан, улар бир хил дўппи кийишлари, муаллималар мактабга миллий кийимларда келишлари шарт эди, энди бир хил (яшил рангли) ручка ва ёндафтарлардан фойдаланишлари талаби қўйилмоқда.

Туркманистонда яшил ручкалар энг қиммати саналади, уларни буюртма асосида Туркиядан, шунингдек, Россия ва Хитойдан келтиришади.

Яшил ручка ва блокнотлар туркман миллий гилами нақшлари билан безатилган.

Битта яшил ручканинг нархи — 45 манат, блокнот — 50 манат (1 туркман манати = 0,29 АҚШ доллари).


Мавзуга оид: Кичик сирлар: сиёҳдан из ҳам қолмайди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг