Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

У 15 йил тайёрланиб, «Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?» шоусида ғолиб бўлди

У 15 йил тайёрланиб, «Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?» шоусида ғолиб бўлди

adabasini.com

Германиялик адвокат Ян Штро 15 йил давомида «Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?» телешоусида қатнашишга тайёргарлик кўриб, асосий мукофот – миллион еврони қўлга киритди. Бу ҳақда RTL немис телеканали хабар берган.

Ғолибнинг айтишича, у шу пайтгача узатилган 1407 та сондан иборат шоунинг бирортасини ҳам ўтказиб юбормаган. Штро ҳар сафар томошадан сўнг савол-жавобларни синчиклаб текширган, иложи борича кўпроқ маълумотни эслаб қолишга уринган. Дўстларини уйига таклиф қилиб, турли викториналар уюштирган.

Натижада Штрони шоунинг юбилей сонига таклиф этишди. Ўша куни унга омад кулиб боққанига ҳеч ким шубҳа билан қарамади. Чунки иштирокчиларга фақат сўнгги 20 йил давомида эълон қилинган саволлар берилди.




Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг