Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина БМТ халқаро судига мурожаат қилди

Украина БМТ халқаро судига мурожаат қилди

Дмитрий Кулеба.

Фото: Reuters

Расмий Киев БМТ халқаро судига Россиянинг Украина ҳудудларини ноқонуний равишда қўшиб олишга уринишлари устидан арз қилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба маълум қилди.

Москванинг Украина ҳудудларини қўшиб олишга уриниши халқаро меъёрларга зид эканини таъкидлаган вазир бу масала БМТ халқаро судида имкон қадар тезроқ кўрилиши лозимлигини урғулаган.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 30 сентябрь куни президент Владимир Путин «ДХР», «ЛХР», Херсон ҳамда Запорожье вилоятлари раҳбарлари билан бу ҳудудларни Россия таркибига қабул қилиш тўғрисидаги битимларни имзолаганди.

Украина ташқи ишлар вазирлиги ушбу битимларнинг имзоланиши Украинанинг суверен ҳудудлари саналган Донецк, Луганск, Херсон ҳамда Запорожьенинг ҳуқуқий мақомини ўзгартирмаслиги, мамлакат сиёсий чегаралари ҳам де-юре ўзгаришсиз қолишини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг