Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина рус тилидан фойдаланишга қонуний чеклов жорий этди

Украина рус тилидан фойдаланишга қонуний чеклов жорий этди

Фото: РИА Новости

«Украина тилининг давлат тили сифатида ишлашини таъминлаш тўғрисида»ги қонуннинг жорий йил 16 январда кучга кирган тегишли моддаси талабларига биноан, Украинада супермаркет, ресторан, кафе, спорт клублари, сартарошхона ва бошқа хизмат кўрсатиш муассасалари ишчилари ташриф буюрувчиларга фақат украин тилида хизмат кўрсатишлари шарт.

Қонун талабларига кўра, муассасалар ходимлари меҳмон билан украин тилида суҳбат бошлашлари шарт, фақат ташриф буюрувчининг илтимосига биноан суҳбатдошга қулай бўлган тилга ўтишлари мумкин. Шунингдек, украин тилида мижозларга товар ва хизматлар тўғрисида маълумот берилиши керак бўлади. Менюлар ва бошқа ёзма маълумотлар бошқа тилларда такрорланиши мумкин.

Ушбу қоидага риоя қилинмаганлик учун муассасалар эгаларига жарималар қўлланилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг