Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ухань шаҳрини 5 миллион киши тарк этди

Ухань шаҳрини 5 миллион киши тарк этди

Фото: EPA/Vostock-photo

Коронавирус эпидемияси сабабли беш миллиондан ортиқ киши Хитойнинг Ухань шаҳрини тарк этди.

«Ой тақвими бўйича янги йил байрами ва эпидемия туфайли 5 миллиондан ортиқ одам Ухандан чиқиб кетди», – деди шаҳар ҳокими. – «Шаҳарда 9 миллион киши қолди».

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда шифохоналарда коронавирус билан касалланган деб тахмин қилинган 2209 киши сақланмоқда, уларнинг 643 нафарида иситма кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитой маъмурлари Ухань шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар беришганди. Касалликнинг қўзғатувчиси коронавируснинг янги тури – 2019-nCoV эканлиги аниқланганди.

Ушбу вирус билан касалланганлик ҳолати Хитойдан ташқари Гонконг, Макао, Тайван, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Канада, Ветнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия ва Малайзияда ҳам қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг