Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Венесуэладаги плантацияда одамлар ёниб кетди

Венесуэладаги плантацияда одамлар ёниб кетди

Фото: «elpitazo.net»

Венесуэлада қамиш плантациясида ёнғин оқибатида 12 киши ҳаётдан кўз юмди, 13 киши жароҳатланди, деб ёзади «El Pitazo» портали.

Фожиа мамлакат шимолидаги Арагуа штатида, Лос-Ранчос-де секторида жойлашган қамишзорда содир бўлган. 12 киши шиддатли равишда тарқалган аланга ичида қолиб кетган. Яна 13 киши турли даражада куйиш жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Ачинарлиси, улар орасида уч нафар ўспирин ҳам бор.

Ҳодиса жойида қутқарув хизмати ишлашда давом этмоқда, ёнғин сабабларини аниқлашга уринмоқда. Ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг