Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Виждон амри билан. Руанда ҳокимлари ёппасига истеъфога чиқмоқда

Виждон амри билан. Руанда ҳокимлари ёппасига истеъфога чиқмоқда

Фото: «Getty Images»

Сўнгги 24 соат ичида Африканинг Руанда мамлакатида тўрт нафар мэр ва олти нафар мэр ўринбосари истеъфога чиқди, деб ёзмоқда «Regnum» агентлиги.

«ВВС Great Lakes» хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда бу тенденция «Руанда бўйлаб тур» — анъанавий йиллик велопойгалар номига менгзалмоқда. Яъни бундан англашиладики, журналистларнинг фикрича, мамлакатнинг барча 30 вилоятини ушбу васваса чулғаб олиши мумкин.

Ҳокимларнинг истеъфосини мамлакат ички ишлар вазири Анастасия Шяка «Twitter»да шундай изоҳлади: «Улар фуқароларга берган ваъдаларини бажара олишмаган».

Руандада ҳокимлар ёппасига ишдан кетиши биринчи марта кузатилаётгани йўқ. Масалан, 2014 йили етти нафар мэр саноқли кунлар ичида ариза ёзиб лавозимидан кетган, ўтган йили ҳам худди шу ҳолат такрорланганди — етти нафар мэр виждон амрига бўйсунишни афзал кўрганди.

Кузатувчиларнинг фикрича, агарда марказий ҳукумат уларнинг ишидан қониқмаса, амалдорлар «кетиш»га мажбур.

Тўрт йил илгари мамлакат президенти Поль Кагаме айтган гап диққатга сазовор: «Агар янги мэрлар ҳаракатини қилмаса, улар истеъфога чиқади».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг