Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Владимир Путиннинг «Элон Маск»лари

Владимир Путиннинг «Элон Маск»лари

Фото: «Kremlin.ru»

Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, дастурчи ва бизнесмен Евгений Касперский — чинакам рус инноватори.

ТАССнинг «Владимир Путинга 20 савол» лойиҳаси учун интервью бераркан, Россия ибрат олиш учун америкалик тадбиркор Элон Маскка ўхшаган кимни тавсия қила олади, деган саволга Путин Касперский ўз соҳасида Маскдан ҳеч ҳам кам эмас деб жавоб берди.

Давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, Россияда Касперскийга ўхшаганлар етарлича, шунчаки, унинг номи биринчи бўлиб хаёлига келган.

Путин «Касперский лабораторияси» асосчиси ва раҳбарини ўз соҳасининг етакчиларидан бири дея алқаркан, агарда бошқа мамлакатлар томонидан сунъий тўсиқлар қўйилмаганида, бундан ҳам кўпига эришиши мумкинлигини таъкидлаган.

Россия ўз «Tesla»сини ярата оладими? Бу саволга жавобан Путин рус бизнесмени Михаил Прохоров ишлаб чиқаришни режалаштирган «Ё-мобиле»да сайр қилганини айтди.

«У ваъда берганди, менга кўрсатди, ҳатто миниб ҳам кўрдим, аммо ҳозирча ўхшамаяпти», — деди Путин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг