Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кустонинг невараси Халқаро сувости станциясини қуришга қарор қилди (фото)

Кустонинг невараси Халқаро сувости станциясини қуришга қарор қилди (фото)

Фото: «CNN»

Афсонавий тадқиқотчи Жак-Ив Кустонинг невараси, акванавт Фабьен Кусто Халқаро космик станциянинг сувости аналогини қуришга қарор қилди.

«CNN» хабарига кўра, Кусто дизайнер Ив Беар билан ҳамкорликда майдони 1,2 кв км.ни ташкил этувчи икки қаватли «Proteus» иншоотининг концепциясини тақдим этган. Уни Кариб денгизи Кюрасао ороли соҳилларида барпо этиш режалаштирилган.

Сувости станциясида 12 тагача одам бўлиши тахмин қилинмоқда. Шунингдек, у ерда олимлар учун лаборатория, сабзавотлар етиштириш учун иссиқхона ва, ҳатто, видео томоша қилиш учун керакли асбоб-ускуналар бўлади.

«Коинотни худбинларча тадқиқ этишдан кўра келажагимиз учун, тирик қолишимиз учун океанни тадқиқ этиш минг марта муҳимроқ. Бу ҳаётимизни таъминловчи тизим. Авваламбор, унинг шарофати билан биз мавжудмиз», — деди Кусто.

Ҳисоб-китобларга кўра, «Proteus»ни қуриш учун $135 млн ва уч йил керак бўлади. Айни вақтда океан ҳимоячиси ўз ташаббусини молиялаштириш учун маблағ тўпламоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг