Волгоград аҳолиси «Сталинград»га қарши овоз берди

Россиянинг Волгоград шаҳри аҳолиси шаҳар номини ўзгартиришга ўз муносабатини билдирди.
Russian Field сўровига кўра, фуқароларнинг 70 фоизи ном ўзгаришини қўллаб-қувватламайди.
«Aгар ҳукумат вилоят маркази номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган бўлса, унда аҳолининг 70 фоизи буни қўллаб-қувватламайди», — дейилади тадқиқотда.
Шаҳар номини ўзгартиришни шаҳар аҳолисининг 25 фоизи қўллаган, яна 5 фоизи жавоб беришга қийналган.
Шаҳар номини ўзгартириш ғояси 60 ёшдан ошган фуқаролар орасида кўп қўллаб-қувватланди, уларнинг 44 фоизи ушбу ғояни қўллаб-қувватлади.
18 ёшдан 29 ёшгача бўлган ёшларнинг 17 фоизи шаҳар номини Сталинградга ўзгартириш тарафдори, 76 фоизи эса қарши.
Жами респондентларнинг 74 фоизи Волгоград номини, 18 фоизи Сталинградни, яна 5 фоизи Царицинни афзал кўради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter