Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда 2021 йилда қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди

Хитойда 2021 йилда қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди

Фото: «Freepik»

Дунёнинг аҳолиси сони энг кўп мамлакати — Хитойда 2021 йилда аҳоли сони 1,412 млрд. кишига етди. Хитой давлат статистика бошқармаси маълум қилишича, Гонконг, Тайван ва Макао аҳолиси ушбу статистикада кўрсатилмаган.

Ўтган йили Хитойда жами 10,62 млн. нафар чақалоқ дунёга келди (ҳар минг кишига — 7,52 нафар чақалоқ).

Хитой (қитъа қисми) аҳолиси 480 минг кишига кўпайди. Мамлакатнинг материк қисмида 723,11 млн. эркак ва 689,49 млн. аёл яшаяпти.

Шаҳар аҳолиси 12,05 млн. кишига кўпайиб, жами 914,25 млн.ни ташкил этди. Қишлоқлар аҳолиси эса 11,57 млн.га камайиб, айни пайтда 498,35 млн. нафарни ташкил этмоқда.

Хитой ҳукумати 2021 йилнинг августида «Аҳоли ва оилани режалаштириш тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритган ва оилаларга уч нафаргача фарзандли бўлишга рухсат берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг