Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда коронавирусга барҳам бериш муддати маълум қилинди

Хитойда коронавирусга барҳам бериш муддати маълум қилинди

Фото: Peng Ziyang/Xinhua/globallookpress.com

Хитой коронавирусни енга олади, бу ҳақда ХХРнинг Россиядаги элчиси Чжан Ханьхуэй РФ Давлат думаси вице-спикери Иван Мельников билан учрашувда маълум қилди, дейилади «Argumenti.ru» хабарида.

Элчининг айтишича, Пекин март ойи давомида коронавирусни бутунлай енгиши мумкин: «Хубэйни истисно қилганда, бошқа ҳудудларда касалликни март ойи давомида енга оламиз, эпидемия марказида (Хубэй провинцияси назарда тутиляпти — таҳр.) эса — ундан кейинги ойда», — деди Чжан Ханьхуэй.

Хитойда бугунга келиб касалликдан тузалган 18 минг киши касалхонадан чиққан, аксарият ҳудудларда охирги 10 кун давомида коронавирусни юқтириш бўйича биронта ҳолат аниқланмаган. Касалланганлар сони Ухань шаҳрида камайиб боряпти, деган элчи.

Дипломат шуни ҳам қўшимча қилдики, коронавируснинг янги туридан ўлим ҳолати ҳозир унча юқори эмас: «Хубэйда — 2 фоиздан сал юқорироқ, мамлакат бўйича — 0,55 фоиз атрофида. Биз вазиятни жиловлай оламиз», — деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг