Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитойда коронавируснинг янги ўчоғи аниқланди

Хитойда коронавируснинг янги ўчоғи аниқланди

Хитойнинг Фуцзянь провинциясида коронавируснинг янги тури билан касалланиш бўйича олти ҳолат ва 18 та симптомларсиз ташувчи аниқланди, деб хабар бермоқда Синхуа агентлиги маҳаллий ҳокимиятга асосланиб.

Эпидемиянинг янги ўчоғи Сянью округининг Путянь шаҳридир. 

Дастлабки маълумотларга кўра, бу ерда коронавируснинг ўта юқумли делта штамми аниқланган.

ЖССТ маълумотларига кўра, жаҳонда коронавирус билан касалланган беморлар сони 223 миллионга етган. 4,6 миллион киши қурбон бўлди. Энг кўп беморлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилияда аниқланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг