Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойда минг йиллик қабр ўғрилари жазога тортилди

Хитойда минг йиллик қабр ўғрилари жазога тортилди

Фото: «Zab.ru»

Хитой шарқидаги суд қадимги мақбараларни талон-тарож қилувчи тўданинг 30 нафар аъзоси ҳамда ўғирланган ёдгорликлар олибсотарлиги билан шуғулланувчи 6 кишининг устидан ҳукм ўқиди, дея хабар берди «REGNUM».

Аньхой провинцияси Хуайнань шаҳар Сецзяцзий туман халқ суди мақбара талончиларини 2 йилдан 13 йилгача қамоқ жазосига, шунингдек, турли миқдорда жарималарга ҳукм қилди. Суднинг аниқлашича, Цю Гою ва Бай Вэй бошчилигидаги тўда 2016 йил июлдан 2018 йил мартгача қадимги мақбараларни талон-тарож қилиш бўйича 21 та жиноятни амалга оширган.

Ўғирланган ёдгорликлар орасида мис қилич, бронза кўзгу ва ақиқ сочтўғноғич бор. Маданий ёдгорликлар департаментининг маълум қилишича, талон-тарож қилинган мақбаралар Жанг қилувчи ҳукмдорлар (милоддан аввалги 475 — 221 йиллар) ва Хан сулоласи (милоддан аввалги 202 — милодий 220 йиллар) даврларига тааллуқли.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг