Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хорватия еврога ариза топширди

Хорватия еврога ариза топширди

Фото: «Korrespondent»

Хорватия ERM 2 — Европа алмаштириш курси механизми ҳамда Европа банк иттифоқига қўшилишга расман ариза топширди. Бу ҳақда ТАСС Еврогуруҳ раиси Марио Сентенога асосланиб хабар берди.

«Бу еврозонага қўшилиш учун биринчи қадам. Биз хорват ҳукуматининг евро оиласига қўшилиш қароридан шодмиз ва уни қўллаб-қувватлаймиз», — деди Сентено.

Европа валюталари курси механизмига Хорватия 2020 йилдан қўшилиши режалаштирилган. Шундан сўнг Болқон мамлакати барча керакли чораларни амалга ошириб, еврозонанинг тўлақонли аъзоси бўлиши учун уч йил кетади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг