Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорватияда даҳшатли зилзила қурбонлари сони кўпаймоқда

Хорватияда даҳшатли зилзила қурбонлари сони кўпаймоқда

Фото: «REUTERS / STRINGER»

Хорватияда даҳшатли зилзила қурбонлари сони беш кишига етди, дея хабар берди ОАВ маҳаллий ҳокимиятга таяниб.

Аввалроқ Хорватия бош вазири Андрей Пленковичнинг зилзила оқибатлари ҳақида маълумот берганди.

Сешанба куни Хорватияда тахминан соат 12:20 да Рихтер шкаласи бўйича 6,3 балли зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри мамлакатнинг марказий қисмидаги Петриня шаҳар ҳудудига тўғри келган. Бир кун олдин ҳам шаҳарда бир нечта зизлилалар сезилган, аммо фақат кучсиз эди, лекин зилзила бутун Хорватия ва ҳатто қўшни мамлакатларда ҳам сезилган.

Зилзила эпицентрига яқин бўлган Сисак шаҳри ҳам вайрон бўлди. Айниқса, шаҳар шифохонаси катта зарар кўрди, шунга қарамай, беморларни қабул қилишда давом этди. Тахминан 20 га яқин киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган, улардан иккитасининг аҳволи оғир.

«Бизга аҳоли пунктида 4 киши вафот этганини тасдиқлашди», — дея маълум қилди Index.hr янгиликлар портали маҳаллий ҳокимият идораларига таяниб.

Аввалроқ қурбонлар орасида 20 ёшли йигит ва кекса киши бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Петриня шаҳар маъмурияти 12 ёшли қизчанинг ҳалок бўлганини маълум қилди. Петриняда қутқарувчилар махсус итлар ёрдамида шаҳар маъмурияти вайроналари остидан тирик қолган аёлни чиқариб олишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг