Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Яна бир мамлакат президенти коронавирус билан касалланди

Яна бир мамлакат президенти коронавирус билан касалланди

Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор коронавирус билан касалланди. Бу ҳақда у ўзининг «Twitter»даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

«Касаллик аломатлар енгил, аммо мен аллақачон даволанишни бошладим. Ҳар доимгидек яхшиман»,- дейилади хабарда.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, эрталабки конференцияларда унинг ўрнини ички ишлар вазири Олга Санчес Кордеро эгаллайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг