Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Японияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Японияда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Токиода ва Япониянинг бошқа шаҳарларида коронавируснинг янги ҳолатлари тез суратлар билан кўпайиб бормоқда. Шу боис, бугун, душанба куни бош вазир Шинзо Абе мамлакатнинг энг катта аҳоли пунктларини ўз ичига олган етти префектурада фавқулодда ҳолат эълон қилишини айтди. Бу ҳақда «New York Times» расмий Токиога асосланиб хабар берган.

Бош вазир қиймати $1 триллион долларга тенг иқтисодий рағбатлантирувчи пакетни ҳам эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳукумат 240 миллиард долларлик солиқ ва ижтимоий суғурта тўловларини тўхтатиб туради ва даромадлари пандемиядан азият чеккан уй хўжаликларига тахминан 55 миллиард доллар ёрдам кўрсатади.

Фавқулодда ҳолат қамраб олинадиган етти префектураларни Чиба, Фукуока, Хёго, Канагава, Осака, Саитама ва Токио эканлиги маълум қилинди.

Фавқулодда ҳолат бир ой давом этади.

Бош вазирга кўра, япон жамоат транспортлари ҳаракатини давом эттиради. Бозор ва супермаркетлар ёпилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг