Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Япониялик таниқли актриса ўз жонига қасд қилди

Япониялик таниқли актриса ўз жонига қасд қилди

Фото: «КиноКопилка»

Кўплаб кинофильмлар ва телесериалларда суратга тушган япониялик актриса Юко Такэути 40 ёшида ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда 27 сентябрь куни NHK хабар берди.

Полиция маълумотига кўра, қариндошлари 27 сентябрга ўтар кечаси, соат 02:00 лар атрофида актрисани ўз уйида жонсиз ҳолда топишган. Ўлим олдидан хат қолдирилмаган, актриса ўз жонига қасд қилган бўлиши эҳтимолини полиция асосий далил сифатида кўриб чиқмоқда.

Юко Такэути кўплаб фильмлар ва сериалларда суратга тушиб танилган. «Оидзуми Гаэри» ва «Баҳорги қор» фильмлари учун Япония киноакадемиясининг бош ролдаги «энг яхши актриса» мукофотига сазовор бўлган.

2019 йили Юко Такэути актёр Накамура Сидога турмушга чиққан ва фарзанд кўрганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг