Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Йўловчиларни энг яхши овқатлантирадиган авиакомпаниялар рейтинги эълон қилинди

Йўловчиларни энг яхши овқатлантирадиган авиакомпаниялар рейтинги эълон қилинди

Фото: «Sfera.fm»

«OneTwoTrip» саёҳатларни режалаштириш онлайн-сервиси ўз самолётлари бортида йўловчиларга энг хилма-хил таомлар таклиф этаётган авиакомпаниялар рейтингини тузди, деб хабар бермоқда «Life».

Cтандарт менюдан ташқари таклиф этилган ҳар бир меню учун авиаташувчига 1 баллдан баҳо берилди. Шу тариқа жаҳондаги 111 та авиакомпаниянинг таомномалари ўзаро солиштирилди ва энг яхшилари аниқланди.

Маълумот учун: Халқаро ҳаво транспорти уюшмаси (IATA) махсус менюнинг 27 вариантини кўзда тутади: болалар, вегетарианлар учун, парҳез таомлар, лактозасиз, кошер (яҳудийлар учун), осиёча ва ҳоказо. Турган гапки, авиаташувчи тўплаши мумкин бўлган энг юқори балл ҳам 27 га тенг.

«Singapore Airlines» рейтингнинг яққол етакчиси бўлди. Сингапурликлар ўз самолётларида йўловчиларга 26 хил махсус менюни таклиф этишмоқда ва 26 балл тўплашди.

Иккинчи ўринда — Озарбайжонинг бир балл кам тўплаган «AZAL» авиакомпанияси.

ТОП-10

  1. «Singapore Airlines» — 26 балл
  2. «AZAL» — 25 балл
  3. «JAL» — 23 балл
  4. «Air Serbia» — 23 балл
  5. «China Southern Airlines» — 22 балл
  6. «Korean Air» — 22 балл
  7. «Air China» — 20 балл
  8. «Hainan Airlines» — 20 балл
  9. «Hong Kong Airlines» — 20 балл
  10. «Aegean» — 20 балл.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг