Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Менделеев номидаги 250 минг долларлик мукофот таъсис этилди

Менделеев номидаги 250 минг долларлик мукофот таъсис этилди

Фото: «Руспех»

БМТ қошидаги таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилот — ЮНЕСКО фундаментал фанлар соҳасида Дмитрий Менделеев номидаги мукофотни таъсис этди, дея хабар берди «Kp.ru».  

Ушбу қарор Парижда 21 октябрь куни бўлиб ўтган 207-сессияда чиқарилган.

Мукофотни таъсис этиш таклифи Россиядан чиқди, дейилади РФ кимё жамияти матбуот хизмати хабарида.

Дастлабки мукофот 2020 йили топширилади. Жюри аъзолари ҳар йили фундаментал соҳалар ривожига қўшган ҳиссаси, инновациялари ва ёрқин кашфиётларига қараб икки нафар лауреатни аниқлайди ва уларнинг ҳар бирига 250 минг доллардан пул мукофоти топширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг