Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Зеленский Путиннинг тирик эканидан шубҳада. Кремл жавоб берди

Зеленский Путиннинг тирик эканидан шубҳада. Кремл жавоб берди

Украина раҳбари Владимир Зеленский Владимир Путиннинг тириклигига шубҳа қилди.

Унинг сўзларига кўра, у Россия расмийлари қарорлари ортида ким турганини билмаса, тинчлик музокараларидан маъно кўрмайди.

«Менда Россия президентининг тириклиги ҳақида шубҳалар бор. Чунки унинг телевизордаги чиқишлари ёзиб олинганга ўхшайди. Мен Кремл қарорлари ортида ким тургани, ким билан музокара қилиш кераклигини билмаяпман»,— деган Давосдаги форумда Украина раҳбари.

Зеленский, шунингдек, Россия президентининг ўзи қарор қабул қилишига тўлиқ ишонч ҳосил қила олмаслигини айтди.

Ўз навбатида Путиннинг матбуот котиби Украина президентининг сўзларига муносабат билдириб, унинг сўзларини кескин рад этган. Унинг фикрича, Путин тирик ва расмий Киев буни борича қабул қилиши керак. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг