Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон биринчи марта дунёдаги машҳур саёҳат шоуларидан бири — «The Amazing Race» дастурида намойиш этилди

Ўзбекистон биринчи марта дунёдаги машҳур саёҳат шоуларидан бири — «The Amazing Race» дастурида намойиш этилди

Ўзбекистон туризм салоҳияти илк марта дунёдаги машҳур саёҳат шоуларидан бири — «The Amazing Race» дастурида намойиш этилди. «Андижон полкаси», карнай-сурнай, анъанавий гиламчилик, қуритилган мевалар, анор шарбати тайёрлаш ва Терсак қишлоғи кўрсатув дастуридан ўрин олган.

Иштирокчилар Ўзбекистонда суратга олиш тажрибасини жуда ижобий баҳолашди. Масалан, комедиячи Стиф Тисделл мамлакатни «бетакрор тажриба» деб атаб, ажойиб одамлар ва манзараларнинг гўзаллигини таъкидлади. Бошқа иштирокчилар ҳам Самарқанддаги меҳмондўстлик ва қулай шароитларни эътироф этишди. Томошабинлар ҳам ушбу эпизодларни илиқ кутиб олиб, Ўзбекистондаги топшириқларни мавсумдаги энг қизиқарли саҳналардан бири сифатида қайд этишди.

2025 йил 18 мартдан 25 мартгача давом этган суратга олиш ишлари Туризм қўмитаси, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги кўмагида Ургут туманидаги Терсак қишлоғида олиб борилди. Суратга олиш жараёнини Next Field International (АҚШ) телекомпанияси ташкил қилган.

Next Field International бош директори Станислав Соловкин таъкидлаганидек:

«Шоу ниҳоятда муваффақиятли бўлди, Ўзбекистоннинг иштироки эса мамлакатнинг халқаро миқёсда танилишига янги йўл очди. Эндиликда кўплаб хорижий продюсерлар Ўзбекистонда суратга олиш имкониятлари билан қизиқишяпти».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг