Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шота Руставели ва Бобур кўчалари чорраҳасида ҳаракат чекланади

Шота Руставели ва Бобур кўчалари чорраҳасида ҳаракат чекланади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Шота Руставели ва Бобур кўчалари чорраҳасида транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди

Шота Руставели кўчасида давом этаётган қурилиш-монтаж ишлари сабабли дам олиш кунларида Ш.Руставели ва Бобур кўчалари чорраҳасида қуйидаги чекловлар амал қилади: 

1. Бобур кўчасининг Ш.Руставели кўчаси чорраҳасидан Нукус кўчаси билан кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми 25 июль 22:00 дан 26 июль 06:00 гача ёпилади (кўрсатилган давр мобайнида бошқа йўналиш иштирокчиларига чорраҳа орқали фақат ўнгга бурилишга рухсат этилади); 

 2. 25 июл 22:00 дан 28 июль 03:00 гача чорраҳа орқали: 

 - Бобур кўчаси йўналишида ҳаракатланганда тўғрига ва чапга ҳаракатланиш мумкин эмас (ўнгга бурилишга рухсат этилади); 

- Ш.Руставели кўчаси йўналишида ҳаракатланганда чапга бурилиш мумкин эмас (тўғрига ва ўнгга ҳаракатланишга рухсат этилади). 

Қурилиш-монтаж ишларининг чорраҳалардаги қисмлари имкон қадар ҳаракатни бутунлай тўхтатиб қўймаган ҳолда ҳамда ноқулайликларни камайтириш мақсадида айнан дам олиш кунларида амалга оширилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг