Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Маҳаллий» автомобиллар: чегарадаги «Malibu-2»лар юзасидан тушунтириш берилди

«Маҳаллий» автомобиллар: чегарадаги «Malibu-2»лар юзасидан тушунтириш берилди

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда қўшни Қозоғистоннинг Тошкент вилояти Чиноз тумани билан чегарасида жойлашган «Яллама» божхона постида автовозга ортилган янги «Malibu-2» автомобиллари акс этган видео тарқалди. Видеолавҳада муаллиф ушбу автомобиллар (номаълум сабабларга кўра) Қозоғистондан Ўзбекистонга қайтарилгани, эндиликда ички автомобиль бозорида автомобиль нархи пастлаши ҳақида айтади.

«UzAuto Motors» АЖ мазкур хабарга муносабат билдириб, унинг «ҳақиқатга тўғри келмаслиги»ни маълум қилди.

Компанияга кўра, «видеода кўрсатилган «Malibu-2» автомобиллари партияси Хитойдан Қозоғистон ҳудуди орқали белгиланган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда» Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

Расмий муносабатда, шунингдек, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан нотўғри маълумотларни тарқатмаслик сўралади.

Маълумот учун, ижтимоий фаоллар томонидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши айтиладиган Malibu, Traverse ва Tahoe автомобиллари аслида Хитой, Жанубий Корея ёки АҚШ каби даватларда ишлаб чиқилиб, Ўзбекистонга импорт қилиниши айтиб келинса-да, шу кунга қадар компания бу борада бирор муносабат билдирмай келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг