Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Иссиқ об-ҳавода қуёш нуридан қандай ҳимояланамиз?

Иссиқ об-ҳавода қуёш нуридан қандай ҳимояланамиз?

Фото: Спорт-экспресс

Кундан-кунга ҳаво ҳарорати кўтарилиб, қуёш нури қиздиришни бошлади. Агар қуёш нурида узоқ вақт бўлсак, нафақат болаларга, балки катталарга ҳам зарар етказиши мумкин. Бола танасига тўғридан-тўғри қуёш нури тушиши ҳам фойдали, ҳам зарарли бўлиши мумкин.

Қуёш нурининг организмга фойдаси

Қуёш нурлари терига тушганда Д витамини ишлаб чиқарилади, натижада,калций, фосфорнинг сўрилишига ёрдам беради. Бу боланинг иммунитетини мустаҳкамлаш ва рахит ривожланишидан ҳимоя қилиш учун зарурдир.

Қуёш нурининг зарарли томонлари

Шуни эсда тутиш керакки, боланинг териси катталарникига қараганда нозикроқ. Шунинг учун қуёшга узоқ вақт таъсир қилиш иссиқлик уришига олиб келиши мумкин. Натижада бола сувсизланиб, аҳволи ёмонлашади.

Бола тери куйишини олиш учун жазирама қуёш остида бир неча дақиқа туриши кифоя. Буни тери қизариб, шаффоф суюқлик билан тўлган пуфакчалар пайдо бўлишидан билиб олишимиз мумкин. Бундан ташқари, куйиш яралари ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Агар жазирама қуёш вақтида кўчага чиқишингиз керак бўлса, албатта, бошингиз ва бўйинингизни ёпишингиз ва кўзойнакдан фойдаланишингиз керак.

Кичкина болангизга қуёш нуридан ҳимояловчи бош кийим (панама, кепка) ва кўзойнак олинг.

Бундан ташқари, юқори ҳимоя факторли махсус SPF 30-50 қуёшдан ҳимоя кремларидан фойдаланинг.

Очиқ сузиш ҳавзаларида сузгандан сўнг икки соатдан кейин боланинг танасига кремни қайта қўллаш керак.

Болаларнинг қуёшда ўтказадиган вақтини ҳар куни 15-30 дақиқага ошириб, терини  қуёш нурларига мослаштириш зарур. Шунда тери қуёш нуридан зарарланмайди ва куймайди.

Соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида чақалоқлар ҳам, катта ёшдаги болалар ҳам очиқ қуёшга чиқмаслиги керак. Соат 10:00 гача ва 16:00 дан кейинги қуёш нури энг фойдалисидир.

Бундан ташқари, иссиқ ҳароратда кўп суюқлик ичишни ҳам унутманг.

Тиббий материалларга асосланиб, Нодира Адилова тайёрлади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг