Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Сербиядаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Сербиядаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) Ойбек Шахавдинов Сербия Президенти Александр Вучичга ишонч ёрлиқларини топширди.

Маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Сербия муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Сербия томони Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Европадаги дипломатик иштирокини кенгайтириш бўйича қадамларини ижобий баҳолаб, ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун салмоқли салоҳият мавжудлиги таъкидланди. Томонлар турли даражадаги муносабатларни фаоллаштириш, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш ва бевосита ишбилармонлик алоқаларини қўллаб-қувватлашдан манфаатдорлигини билдиришди.

Саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, меҳнат миграцияси, таълим ва туризм каби соҳалардаги лойиҳаларни илгари суришнинг муҳимлиги қайд этилди. Икки мамлакат иқтисодиётининг бир-бирини тўлдирувчи хусусиятини ҳисобга олган ҳолда, қўшма ташаббуслар, жумладан, хусусий секторни жалб қилиш имкониятларига эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Ойбек Шахавдинов 2024 йилнинг март ойида Ўзбекистоннинг Венгриядаги биринчи элчиси этиб тайинланган эди. Кейинчалик у Хорватия (2024 йил ноябрдан), Черногория (2024 йил ноябрь) ва Словенияда (2024 йил декабрь) элчи сифатида аккредитациядан ўтди.

Хорижий дипломатик лавозимларга тайинлангунга қадар у Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг