Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Футбол бўйича U20 Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қилиши мумкин

Футбол бўйича U20 Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қилиши мумкин

ФИФА 2027 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича U20 Жаҳон чемпионати мезбонлигига номзодларни кўриб чиқишни бошлади. Ўзбекистон ва Озарбайжон футбол уюшмалари ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонлигини юқори савияда ўтказишга ишонч билдирган ҳолда ўз қўшма номзодини илгари сурди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси бугунги кунда Озарбайжон билан бирга Ўзбекистон ҳам нуфузли мусобақани қабул қилишга ҳар томонлама тайёр эканлигини билдирмоқда.

«Сўнгги йилларда стадионлар халқаро стандартларга мос равишда тартибга келтирилди. Қўшимча равишда, Осиёнинг U-20, U-23 турнирлари, Марказий Осиё тарихида илк бор ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлиги катта тажриба вазифасини ўтади. Ушбу мезбонлик ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан тарихдаги энг яхши мундиал сифатида эътироф этилди», – дейилади ЎФА хабарида.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг