Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Лондон марафони жаҳон рекордини янгилади

Лондон марафони жаҳон рекордини янгилади

Фото: PA

Кеча, 28 апрел куни ўтказилган Лондон марафонида марра чизиғига етиб келганлар ва томошабинлар сони бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди, деб хабар берди The Guardian.

Шаҳар тарихидаги 45-марафонда 55 646 иштирокчи финишгача етиб келди ва Ню-Йорк марафони рекорди янгиланди.

Фото: EPA

Ташкилотчи директор Ҳю Брашернинг айтишича, марафончиларни 800 мингга яқин мухлис қўллаб-қувватлаб турди, ҳаво илиқлиги ва қатнашчилар сони кўплиги учун томоша қилиш учун одатдагидан 60 минг нафар кўп одам йиғилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг