Украина мудофаа вазири ўзгаради

Денис Шмигал ва Рустем Умеров.
Шу кунларда истеъфога чиқиши кутилаётган Украина бош вазири Денис Шмигал мамлакат мудофаа вазири лавозимини эгаллайди. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский баёнот берди.
«Денис Шмигалнинг улкан тажрибаси Украина мудофаа вазири мақомида фойда бериши аниқ. Айнан шу соҳада ҳозир мамлакатнинг бор захираси, барча вазифалар ва жуда кўп масъулият мужассамлашган», — деди Зеленский.
Шмигалнинг ўрнига унинг биринчи ўринбосари Юлия Свириденкова бош вазир бўлиши кутиляпти. Украинанинг ҳозирги мудофаа вазири Рустем Умеров эса АҚШга элчи қилиб жўнатилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter