Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аёллар орасидаги ишсизликка ечим бор! (видео)

Аёллар орасидаги ишсизликка ечим бор! (видео)

Дунёда аёллар орасидаги ўртача ишсизлик даражаси 5,3 фоизни ташкил этади. Бу кўрсаткич Қозоғистонда 5,5 фоизни, Россияда 4 фоизни, Озарбайжонда 6,5 фоизни, Беларусда 2,8 фоизни, Бангладешда 6,5 фоизни, Хитойда 4,3 фоизни ва Ўзбекистонда эса 13,4 фоизни ташкил этмоқда.

Аёллар бандлигини таъминлаш учун бир қатор чора-тадбирларни кўриш мақсадга мувофиқ.

Жумладан, аёллар учун мослашувчан иш жадвали ва масофадан туриб ишлаш тизимини ривожлантириш, бундай иш ўринларини таклиф этувчи иш берувчиларга махсус солиқ имтиёзларини жорий этиш;
— Юқори маош таклиф этиладиган ахборот технологиялари, молия ва суғурта тармоқларида ходимлар орасида гендер тенглигини таъминлаган иш берувчилар учун махсус солиқ ва кредитлар бўйича имтиёзлар бериш;
— Узоқ муддат ишсиз юрган аёлларни иш билан таъминлаган иш берувчиларни ижтимоий солиқдан озод этиш;
— Аёллар учун маҳаллаларда рақамлаштириш саводхонлигини ошириш ва ижтимоий медиа маркетинг курсларини ташкил этиш;
— Давлат тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларидаги шароитлар талабга тўлиқ жавоб берадиган ҳолларда, 2 ёшли болаларни ҳам жойлаштириш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш киритиш;
— «Она тадбиркор» давлат дастурини жорий этиш;
— Аёллар учун махсус бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш ва ҳк.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг