Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чилонзордаги автомобиллар тўқнашувида Menlo ҳайдовчиси жароҳат олди

Чилонзордаги автомобиллар тўқнашувида Menlo ҳайдовчиси жароҳат олди

Иллюстратив фото

17 июн куни соат 03:00 ларда Чилонзор тумани Муқимий кўчасида 4 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ расмий маълумот берди.

Ҳайдовчилар — У.Б. (1998 й.т.) бошқарувида бўлган MENLO автомобили, М.А. (1999 й.т.) бошқарувидаги «ВАЗ-2106», М.Р. (1992 й.т.) бошқарувида бўлган «ВАЗ-2107» ва Б.Р. (1990 й.т.) бошқарувидаги Nexia-2 русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

ЙТҲ оқибатида MENLO ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг