Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Берунийда ўнлаб болаларни олиб кетаётган автомобил ЙТҲга учради

Берунийда ўнлаб болаларни олиб кетаётган автомобил ЙТҲга учради

Ижтимоий тармоқда Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида ичида болалар бўлган автомашина ҳалокатга учрагани ҳақида видеомаълумот тарқалди.

Дастлабки расмий маълумотга кўра, воқеа бугун, 19 июн куни соат 09:55да Беруний тумани Қурувчилар кўчасидан ўтувчи 4Р161 автомабил йўлининг 16-17км ларида содир бўлган.

Унда Беруний тумани Шаббоз ОФЙда яшовчи Беруний туманида яшовчи 1981 йил туғилган  С. Г исмли фуқаро ўзининг бошқарувидаги Нексия-3 машинаси билан ҳаракатланиб бораётиб, шу йўл четида турган Жентра автомашинаси бошқарувчиси У.К.  Нексия-3 машинаси олдига чиқиб юбориши натижасида йўл транспорт ходисаси содир қилган.

Ушбу йўл транспорт ҳодисаси оқибатида  Нексия-3 машинаси ҳайдовчиси 1991 йил туғилган С.Г, ушбу машинада йўловчи сифатида бораётган 2018 йил туғилган вояга етмаганлар Х. Ф ва 2021 йил туғилган Н. С лар тан жароҳати олиб Беруний тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Ҳозирги вақтда уларнинг соғлиги жойида эканлиги аниқланган.

Юз берган ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, мазкур воқеага алоқадор экани айтилаётган видеотасвирларда ЙТҲда ўн нафарга яқин вояга етмаган болаларнинг иштирок этгани кўринади. Бироқ расмий муносабатда бу ҳақда бирор маълумот берилмади.    

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг