Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Деновдаги портлаш бўйича жиноий иш очилди

Деновдаги портлаш бўйича жиноий иш очилди

Фото:«Xabar.uz»

Деновдаги савдо мажмуасида юзага келган портлаш ҳодисаси бўйича жиноий иш очилди. 

Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257 (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 259 (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2021 йил 7 декабрь куни соат 03:57да Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган 2 қаватли «Инденим» савдо мажмуаси биносида портлаш юз бериб, камида 9 киши тан жароҳати олгани, 2 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг