Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оҳангаронда қурилиш фирмаси раҳбари 83,5 минг доллар билан қўлга олинди

Оҳангаронда қурилиш фирмаси раҳбари 83,5 минг доллар билан қўлга олинди

Фото: Видеодан кадр

Оҳангаронда қурилиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолат аниқланди.

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида фаолияти йўлга қурилаётган паррандачилик фабрикасининг қурилиши бўйича бош пудратчи ҳисобланган МЧЖ раҳбари ушбу объектнинг ички йўлларини асфатлаш учун жалб қилинган бошқа бир МЧЖ (ёрдамчи пудратчи) билан жорий йилнинг апрел ойида 3,7 млрд сўмлик келишув шартномаси тузган.

Шартномада кўрсатилган ишлар амалга ошириб, бош пудратчи келишилган суммадан 2,5 млрд сўмни ёрдамчи пудратчи ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Лекин, қолган 1,2 млрд сўмни бермасдан, пайсалга солиб юрган.

Шунингдек, бош пудратчи ёрдамчи пудратчига ушбу асфалтлаштириш объектини бириктириб бергани ҳамда қолган 1,2 млрд сўмни ҳам тўлаб бериш эвазига унинг таъсисчисидан жами 83,5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бош пудратчи ҳисобланган МЧЖ раҳбари сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг