Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда нигериялик товламачи қўлга олинди

Тошкентда нигериялик товламачи қўлга олинди

Фото: Тергов департаменти.

14 апрель куни Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси, ЖҚБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. 

Ўзбекистонга инглиз тили фани бўйича ўқитиш мақсадида келган нигериялик 34 ёшли О.Инносент таниши Х.О. ни ўз уйида меҳмон қилиб, унинг ичимлик сувига номаълум модда қўшиб бериб, сархуш ҳолатга келганидан фойдаланиб расмга туширган ва ушбу суратларни Telegram орқали тарқатиб юбормаслиги эвазига 5 000 000 сўм пулларни талаб қилган. 

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Шохсарой” тўйхонаси олдида Х.О.дан 2 000 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.Инносентга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг