Бир йилда ҳокимларнинг нечта қарори бекор қилинган?
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги ҳуқуқий журналистика кенгаши ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда «Судлар фаолиятида очиқлик ва ошкоралик принципини таъминлашда ОАВнинг ўрни ва роли» мавзуидаги тадбир ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Тадбирда маъмурий ишлар бўйича судларда кўрилган ишлар хусусида ахборот берилар экан, фуқароларнинг мансабдор шахслар хатти-ҳаракати устидан мазкур судга киритган аризалар натижасида бир йилда ҳокимларнинг 685 та (олти юз саксон бешта!) қарори ҳақиқий эмас, деб топилгани алоҳида қайд этилди.
Бу рақам мавжуд ҳокимликлар сонига тақсимланганда ҳар бир ҳоким «ҳиссаси»га иккитадан кўпроқ ноқонуний қарор тўғри келаётганини англатади. Шу боис ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси алоҳи қайд этдики, айни рақамлар ҳокимларнинг ҳуқуқий саводи, ҳокимликларда фаолият кўрсатаётган ҳуқушуносларнинг малакасини ошириш масаласини кўндаланг қўяди.
Дарҳақиқат, рақамлар кичкина эмас. Ва у фақат маъмурий судларда бекор қилинган ҳокимлар қарорларининг йиғиндиси. Прокурор протестлари асосида, шунингдек, иқтисодий ва фуқаролик ишлари бўйича судларда ҳам ҳокимлар қарори бекор қилиниши эҳтимоли жуда юқорилиги эътиборга олинса, қайд этилган рақам янаям катталашади.
Демак, Олий суд раисининг куйиниши бежиз эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter