Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада ҳоким ёрдамчиси қўлга тушди

Фарғонада ҳоким ёрдамчиси қўлга тушди

Фото: «Xabar.uz»

Фарғона шаҳри ва Асака туманида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар ва ҳоким ёрдамчиси аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «И.» МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси А.Х. аҳолига имтиёзли кредит олиш учун тавсия қилиш ваколати берилганлигидан фойдаланиб, «Sh.» ХК раҳбари И.И. ва фуқаро Т.Т. (фирибгарлик жинояти учун судланган) ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ушбу МФЙда яшамайдиган 2 нафар фуқаро номига жами 61,5 млн сўм имтиёзли кредит ажратишга эришиб, ушбу маблағларини талон-торож қилганликлари  аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган М.Ҳ., «Н.» МФЙ бўйича ҳокимнинг собиқ ёрдамчиси М.Ж. билан ўзаро тил бириктириб, 2022 йилнинг август-октябрь ойларида 7 нафар фуқарога паррандачилик билан шуғулланиш учун 229,7 млн сўм имтиёзли кредит ажратишга эришиб, таъминотчи корхоналардан товуқларни қабул қилиб олишиб, фуқароларга етказиб бермаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фиригарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг