Фарғонада «оздириш учун кофе»лар савдоси тўхтатилди
Фарғона шаҳрида оздириш учун мўлжалланган кофе ва биологик қўшимчаларни ноқонуний сотиш ҳолати аниқланди.
Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Ўзбекистон фуқароси 4 турдаги маҳсулотни шартли харидорга олдиндан келишилган 65 миллион сўм эвазига сотаётган вақтда тўхтатилган.
Унинг кўрсатмаси асосида Ўзбекистонда бўлиб турган хорижий давлат фуқароси ҳам ушланган.
Экспертиза хулосасига кўра, олиб қўйилган маҳсулотларнинг 2 тури — жами 4 минг 860 дона “Catalina Coffee” ва “For x5 mixed coffee” таркибида кучли таъсир қилувчи “сибутрамин” моддаси мавжудлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter