Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жиззахда салкам 6000 тонна буғдой талон-торож қилинди

Жиззахда салкам 6000 тонна буғдой талон-торож қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Фуқаро А.Б. Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги «Б.Б.» АЖ омбор мудири лавозимида ишлаб келиб, моддий жавобгар шахс бўлгани ҳолда жамиятнинг бошқа мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган ва ихтиёрида бўлган ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки растарата қилиш йўли билан талон-торож қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекция «Xabar.uz»га маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекция томонидан ушбу фуқаро жавобгарлигидаги буғдойнинг кирим-чиқим ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботлари ўрганилганида, жами 5 млн. 801 минг 752 кг (қиймати 11 млрд. 359 млн. 830 минг 416 сўмлик) оқланмайдиган буғдой камомади мавжудлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Инспекция томонидан жамият омбор мудири А.Б. ва бошқа мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг