Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон «коррупция мавжуд эмаслиги» индикаторида юқорилади

Ўзбекистон «коррупция мавжуд эмаслиги» индикаторида юқорилади

Фото: «Xabar.uz»

World Justice Project ташкилоти томонидан Ҳуқуқ устуворлиги индексининг 2021 йилги нашри эълон қилинди. Эътиборли тарафи, индексда Ўзбекистон 14 поғона юқорилаб, бу борада энг яхши натижа кўрсатган 3 та давлатдан бирига айланди. Мамлакатимиз умумий рейтингда 85-ўриндан жой олган, деб хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов.

Тадқиқотда келтирилишича, айнан коррупция мавжуд эмаслиги индикатори бўйича Ўзбекистон 89-ўриндан бирданига 19 поғона кўтарилиб, 70-ўринни эгаллаган. Бу бошқа индикаторлар билан солиштирганда энг юқори ўзгаришдир. Қайд этилишича, ўтган йилги ҳисоботдан фарқли ўлароқ жорий йилги нашрда яна 11 та мамлакат индекси ҳам қўшилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг