Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қарздорнинг ҳийласи иш бермади

Қарздорнинг ҳийласи иш бермади

Фуқаролик ишлари бўйича Қўқон туманлараро суди қарздор Л.К. дан «Асакабанк» Фарғона вилоят бошқармаси фойдасига 342 млн 259 минг сўм ундиришни белгилаган.

Шунга асосан Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими ходимлари ҳаракатга тушди. Аввалига қарздорга суд белгилаган суммани ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилди. Натижа бўлмагач, унга тегишли мол-мулклар текширилди ва аниқландики, Л.К.нинг  «CHERY TIGGO 7 PRO» русумли 40 F *** FB давлат белгили автомашинаси бор экан.

Бироқ давлат ижрочилари қанча уринишмасин, автомашина топилмади. Сўнг, транспорт воситаси қидирувга берилди. Орадан вақт ўтди...

Ниҳоят, Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси ва шаҳар бўлими ходимлари тезкор тадбир ўтказиб, «CHERY TIGGO 7 PRO»ни топдилар.

Машинани «ер ютмабди»: уни Л.К.нинг ўзи бемалол бошқариб юрган экан. Қандай қилиб?

Осон: бор-йўғи «CHERY TIGGO 7 PRO»га бошқа давлат белги —  40 M***LB рақамини қадаб  олган экан, холос.

Текширувда  40 M***LB  давлат рақами «Жигули» русумли автомашинага тегишли бўлиб чиқди.

Энди  бўлади? Қонун нимани талаб қилса, шу бўлади-да. Биринчи навбатда «CHERY TIGGO 7 PRO» қарзни қоплашга йўналтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг